Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонликлар Халқаро математика ва биология олимпиадасида 5 та медалга эга чиқди

Ушбу олимпиадаларда Ўзбекистон номидан 10 нафар ўқувчи қатнашди.

655views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

Ўзбекистонлик ўқувчилар 62-Халқаро математика олимпиадаси ва 32-Халқаро биология олимпиадасида муносиб қатнашишди. 
Бу йилги олимпиада 14-24 июль кунлари Россия томонидан ташкиллаштирилди
Якуний натижаларга кўра, 62-Халқаро Математика олимпиадасида Бухоро вилояти 5-ИДУМ ўқувчиси Диёрбек Толипов кумуш медаль, Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Олимжон Олимов эса бронза медални қўлга киритди.
Шунингдек Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси Дониёр Исмоилов имтиёзли дипломни қўлга киритди. Ўзбекистон термасидан 6 нафар ўқувчи қатнашди. 
32-Халқаро биология олимпиадасида эса ўзбекистонлик ўқувчилар 2 та олтин, 1 та кумуш медалларини қўлга киритди.
Олимпиада 18-23 июль кунлари Португалия томонидан ташкил этилиб, унда дунёнинг 76 давлатидан 304 нафар иқтидорли ўқувчи иштирок этди.
ЖДПИ академик лицейи 2-босқич ўқувчиси Ҳумоюн Норбеков ва ТПТИ академик лицейи 1-босқич ўқувчиси Азиза Абдувалиева олтин медаль, Навоий вилояти 11-ИДУМ ўқувчиси Ёрқинбек Турдибоев эса кумуш медалга эга чиқди.
Биология бўйича Ўзбекистон терма жамоасидан 4 нафар ўқувчи қатнашди.
655views0replies
0

Комментарии