• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 13 сентября 2021

Ўзбекистонликлар пластикдаги пулларини кўпроқ нақдлаштирмоқда — МБ

Жорий йилнинг ўтган даврида банкоматлар орқали 46,7 трлн сўм ечиб олинган. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 28,8 трлн сўмни ташкил қилган.

530
0
UzNews.uz

Марказий банк томонидан 2021 йил январь-август ойлари учун нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳини эълон қилинди.

Маълум бўлишича, ўтган вақт давомида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 317,4 трлн сўмни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 48,8 фоизга ошган. Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 157,6 трлн сўмни, банк кассалари ва банкоматлардан чиқим қилинган нақд пуллар 159,8 трлн сўмни ташкил этган.

Жорий даврда банк карталарига 178,1 трлн сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 58,8 трлн сўмлик (33 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган. Шундан 46,7 трлн сўм банкоматлар орқали ечиб олинган.

Ўтган йилнинг мос даврида банк карталаридан 37,3 трлн сўм, банкоматлар орқали эса 28,8 трлн сўм нақдлаштирилган.

530
0