• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 24 июня 2021

Ўзбекистонлик самбочи 4 йилга спортдан четлатилди

Спортчи 2016 йилдан бери тақиқланган моддани қабул қилган.

800
0
Антидопинг агентлиги

Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Чориев 4 йилга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Спортчининг 2021 йил 7 майдан 2025 йил 6 майгача барча спорт мусобақаларида иштирок этиши тақиқланади.

Жорий йилнинг 25 март куни Москва шаҳрида ўтказилган самбо бўйича “Мемориал Харлампиев” номли жаҳон кубогида -98 кг вазнда иккинчи ўринни эгаллаган Дилшод Чориевдан олинган допинг-синамада “мельдоний” тақиқланган моддаси топилгани ортидан текширув бошланганди.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг тақиқланган рўйхатида мельдоний 2016 йилдан бери рўйхатнинг “S4. Метаболизм гормонлари ва модуляторлари” гуруҳига киритилган допинг моддаси ҳисобланади.

800
0