Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонга Дубайдан Афғонистон учун бўлган гуманитар ёрдамнинг биринчи самолёти етиб келди

Гуманитар ёрдам «Ҳайратон» чегара ўтиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрига юборилади.

185views0replies
0

twitter.com/UNHCR_Cent_Asia

Бугун, 15 октябрь куни қочоқлар масаласи бўйича БМТ бошқармасининг афғон халқига юборилган гуманитар ёрдамнинг биринчи борти Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда БМТнинг Twitter саҳифасида хабар берилди.
Юк таркибига биринчи керакли буюмлар киради.
Аввалроқ, қочоқлар масаласи бўйича БМТ бошқармаси Афғонистонга етказиш учун Термиз шаҳрига уч самолёт гуманитар ёрдам юбориши ҳақида хабар берган эдик.
185views0replies
0

Комментарии