Поиск
RUUZ

Культура

Ўзбекистондаги тарихий ёдгорликларни 3D форматда кўриш ишконияти яратилади – фото

Ушбу лойиҳа учун даслабки объектлар сифатида 6 тарихий ёдгорлик танлаб олинган.  

0views0replies
0

Ўзбекистондаги тарихий ёдгорликларни 3D форматда кўриш ишконияти яратилади
Кинематография агентлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, "Янги Ўзбекистон - янги нигоҳ" дастури доирасида мамлакатнинг тарихий обидалари ва меъморий иншоотларини 3D форматда рақамлаштириш бўйича лойиҳа ўз фаолиятини бошламоқда. Лойиҳа Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон кинематография агентлиги ва Американинг Global Digital Heritage компанияси томонидан амалга оширилмоқда.
Таъкидланишича, хоҳловчилар махсус манба орқали Ўзбекистон ёдгорликлари билан онлайн шаклда танишиш имкониятига эга бўлишади.
Шунингдек, пилот лойиҳа Самарқандда амалга оширилади, рақамлаштириш учун дастлабки объектлар сифатида Гўри Амир мақбараси, Бибихоним мадрасаси, қадимий Афросиёб манзилгоҳи, Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони ва Жума мачити танланган.
“Тарихий ёдгорликларнинг 3D форматидаги нусхаларини яратиш тенденцияси аллақачон бутун дунё бўйлаб тарқалган. Эндиликда ушбу лойиҳа Ўзбекистонда ҳам амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа ҳамма учун, айниқса, ўз ҳаётини янги технологиялар, гаджетлар ва VR технологияларсиз тасаввур эта олмайдиган ёшлар учун қизиқарли бўлади. Ёшлар учун қўшимча билим олиш имкониятидан ташқари, ўқув функциясини ҳам ўз ичига олади. Уларга рақамли визуализация, 3D виртуализация, геофазовий информатика соҳалари бўйича тренинглар ўтказилади", - дея таъкидлаган ЎзЭОАВМА раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.
“Ҳар бир мамлакатнинг, шу жумладан Ўзбекистоннинг маданий мероси – бу халқнинг мулкидир. Маданий мерос нафақат университетдаги бир неча кишига ёки ташкилотдаги тадқиқотчиларга, балки ҳаммага тегишли. Бизнинг вазифамиз маданий меросни одамларга қайтаришдан иборат. Бизнинг қилган ишларимиз ушбу меросни асраб-авайлаш ва ўтмишимиз қандай бўлганлигини авлодларимизга кўрсатишда ёрдам беради. Биз кўплаб манбалардан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда объектнинг дастлабки кўринишини тиклаймиз", - деб маълумот берган Global Digital Heritage компаниясининг вакили Герберт Машнер.
0views0replies
0

Комментарии