Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистондаги ислоҳотларни кўрмасликка олган Doing Business халқаро ҳисоботи ёпилди

Жаҳон банки ҳисоботи муаллифлари давлатларнинг кўрсаткичларини сунъий ўзгартиришда айбланмоқда. Методологиядан бири “ўзбекча протокол” деб аталади.

264views0replies
0

World Bank

Жаҳон банки турли мамлакатларда бизнес юритиш қулайлигини кўрсатадиган “Бизнес юритиш” халқаро ҳисоботини тўхтатди. Бу бўйича Жаҳон банки маъмурияти баёнот берди. Баёнотда Жаҳон банкининг тадқиқотларига бўлган ишонч ўта муҳимлиги таъкидланади.
Маълум бўлишича, ушбу ҳисобот муаллифлари манипуляцияда гумон қилинмоқда. Банк менежменти Doing Business ҳисоботларида асосан ривожланаётган давлатларнинг ислоҳотлари бўйича кўрсаткичларини сунъий тарзда ўзгартириб келган.
Детективлар 5 миллиондан ортиқ ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Жаҳон банки ходимлари 2018 ва 2020 йилги ҳисоботларда Хитой, Саудия Арабистон, БАА ва Озарбайжоннинг кўрсаткичлари ўзгартирилган, деган хулосага келган. 
Бундан ташқари, рейтингдаги сунъий ўзгартириш методларидан яна бири – “ўзбекча протокол” бўлган. Doing Business муаллифлари ўз хоҳишларига кўра, алоҳида давлатлардаги ислоҳотларни инобатга олишмаган. Илк бор бундай баҳолаш Ўзбекистоннинг кўрсаткичларини баҳолашда қўлланилган.
Қайд этилишича, 2019 йилда “ўзбекча протокол” услуби туфайли Озарбайжон рейтингда бир неча ўрин пастлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Doing Business 2020’да 69,9 балл билан 69-ўринни, Doing Business 2018’да эса 74-ўринни эгаллаган.
264views0replies
0

Комментарии