Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилишга мойил қизларни рўйхати шакллантирилади

Шунингдек, зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш бўйича намунали марказлар Миллий гвардия томонидан қўриқланади.

285views0replies
0

Иллюстрация / t.me/zshodiyeva_xtb

Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. 
Унга кўра, Халқ таълими вазирлиги ўз жонига қасд қилишга мойил, руҳиятида ўзгариш кузатилган ўқувчи қизлар рўйхати шакллантиради. 
Уларга тиббий ва психологик кўмак кўрсатиш бўйича манзилли ишларни ташкил этади. Шунингдек, вазирлик зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказларига жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандларини энг яқин ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларига вақтинча жойлаштириш чораларини кўради.
Қарорга кўра, аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича намунали марказлар Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхатига киритилган. 
Таъкидланишича, “Маҳалла ва оила” ИТИнинг асосий вазифалари кенгайтирилди. Хусусан, бошқалар қаторида, институт оилавий зўравонликнинг келиб чиқиш омиллари ва сабабларини чуқур ўрганишни амалга оширади
“Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7 октябрдан кучга кирди”, - дейилади хабарда.
285views0replies
0

Комментарии