Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистонда рақамли маркировкалаш алкоголсиз салқин ичимликларнинг нархи ошишига олиб келадими?

ДСҚ сув ва алкоголсиз салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчиларнинг ташвиши асоссизлигини маълум қилди. 

418views0replies
0

ccbu.uz

Ушбу корхоналар рақамли маркировкалашни 2025 йилгача кечиктиришни сўрашган. Умуман олганда мазкур лойиҳани татбиқ қилиш маҳсулотларнинг қимматлашиши ва дефицитига олиб келишини таъкидлашган.
Давлат солиқ қўмитаси ушбу маълумотларга муносабат билдирди.  
“Биз ишлаб чиқарувчилар учун тажриба лойиҳасида ихтиёрий иштирок этиш, ягона тўғри ечим деб ҳисоблаймиз. Унинг доирасида улар маркировкалаш ускуналари билан бепул жиҳозланади ва ходимларини ўқитиш ташкил этилади”, - дейилади муносабатда. 
Қайд этилишича, тажриба лойиҳаси 2022 йилнинг баҳорида режалаштирилган мажбурий рақамли маркалаш санасига ўз вақтида ва ортиқча қийинчиликларсиз тайёргарлик кўриш имконини беради. Қувватларни қайта жиҳозлаш жорий йилнинг куз ойи ўрталарига – сув ва алкоголсиз салқин ичимликларга бўлган талабнинг пасайиш мавсумига режалаштирилган.
ДСҚга кўра, пиво маркировкаси муваффақиятли йўлга қўйилганлиги ушбу лойиҳанинг самарадорлини оқлайди.
Аниқланишича, ДСҚ томонидан уларга лойиҳада иштирок этишнинг афзалликлари ҳақида тушунтиришлар берилган ҳамда мурожаатчилар билан тажриба лойиҳасида иштирок этиш бўйича тегишли шартномалар имзоланган.
“Давлат солиқ қўмитаси ушбу ишлаб чиқарувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилади, уларнинг соҳада ислоҳотларни амалга оширишдаги садоқатини қадрлайди ва тажриба лойиҳасини амалга ошириш давомида зарур ёрдамларни кўрсатади”, - дейилади хабарда.
418views0replies
0

Комментарии