• 12 117 сум
    -11.98
  • 14 069 сум
    7.93
  • 149 сум
    0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 117 сум
    -11.98
  • 14 069 сум
    7.93
  • 149 сум
    0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 июня 2021

Ўзбекистонда радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилиши бошланди

Савдога чиқарилган жойлар бошланғич нархи 1,47 млн – 3,92 млн сўмни ташкил қилмоқда.

1266
0
autostrada.uz

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабар беришича, онлайн-аукционлар Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган Регламент асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари савдога чиқарилмоқда.

Объект онлайн-аукционда ғолиб бўлган тадбиркорга мулк ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга, бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади. Лотнинг жой дислокацияси, ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.

Ҳозирда:

•  Хоразм вилояти, Боғот туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилган. Ушбу лотда 4 та интеллектуал видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;

•  Хоразм вилояти, Хива шаҳрида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилган. Ушбу лотда 4 та интеллектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;

•  Наманган вилояти, Косонсой туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилган. Ушбу лотда 1 та интеллектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.

Қайд этилишича, яқин фурсатларда бошқа ҳудудлардан ҳам бу каби ҳуқуқларнинг савдога чиқарилиши кўзда тутилган.

1266
0