Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами очиқ майдонларда ўтказилади

Байрамни ташкил этишга қўйилган талаблар маълум қилинди.

460views0replies
0

Наманган вилояти ҳокимлиги / Иллюстрация

Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллик байрами тадбирларини кўтаринки рухда ўтказиш мақсадида Корақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида очиқ майдонларда сайиллар, концерт томошалари ва кўнгил очар дастурларни ташкил этиш борасидаги тегишли ташкилотлар томонидан берилган таклифлар маъқулланди.
Байрамга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишни таъминлашга масъуллар томонидан байрам тадбирларига ташриф буюрувчиларни ниқоб тақишлари, ижтимоий масофани сақлашлари, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назоратини кучайтиришни таъминлаш шартлиги белгиланди. 
“Шу ўринда ССВ байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонларда, шунингдек, ташкилот, корхона, муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларда ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётларига риоя этилишини сўраб қолади”, - дейилади хабарда.
460views0replies
0

Комментарии