Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистонда миллий рақамли платформа тузилади

Uzbekmart.com лойиҳаси Amazon, TMall, IndiaMART, Aliexpress каби халқаро рақамли платформаларга интеграция қилинади.

703views0replies
0

Иллюстрация

Ўзбекистонда Uzbekmart.com миллий рақамли платформа ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт ассемблеяси раиси Муҳтор Умаров АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.  
Ўзбекистон ўтган йилнинг октябрида Alibaba платформасига қўшилганди. Аммо маҳаллий тадбиркорларда тажриба йўқлиги, рақамли экспортда амалиёт панд бераётгани сабаб ушбу платформа имкониятларидан ҳанузгача самарали тарзда фойдаланилмаяпти.
Шу туфайли Uzbekmart.com бунга ечим сифатида кўрилмоқда. Лойиҳа ишга тушганидан кейин у Amazon, TMall, IndiaMART, Aliexpress каби қатор халқаро рақамли платформаларга интеграция қилинади.
Қайд этилишича, ушбу платформа B2B тамойили асосида ишлайди. Ҳозирда хорижий компаниялар билан ушбу ишлар ҳамкорликда амалга оширилмоқда.  
Муҳтор Умаровнинг маълум қилишича, дунёнинг йирик экспорт нуқталари ва портларида маҳаллий маҳсулотларнинг омборхоналари ташкил этилади. Бугунгача дунёнинг 10 га яқин давлатларида “Made in Uzbekistan” брендли маҳсулотлари савдо уйлари очилган. 
Жорий йилнинг июль ойи охиригача Германиянинг Гамбург портида, Испаниянинг Мадрид шаҳрида, Венгриянинг Будапешт шаҳрида навбатдаги савдо уйлари очилади.
703views0replies
0

Комментарии