• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Коронавирус 29 июня 2021

Ўзбекистонда эмлашдан кейинги COVID-19'дан касалланиш ҳолатларига изоҳ берилди

Зангиотадаги шифохона директори эмланиш нега муҳимлигини айтди.

877
0
Минздрав

Ўзбекистонда нима сабабдан COVID-19'га қарши эмлашга бу қадар жиддий эътибор берилаётганини Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар Ҳусанов очиқлади. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Анвар Ҳусановнинг сўзларига кўра, вакцина олмаган инсонларда касалликнинг оғир кечиши ва ўлим ҳолати кузатилишидан ташқари, уларни касалликнинг асоратлари қийнайди.

"Шуни айта оламанки, эмланишнинг ҳимояси касаллик ўтказгандан кейинги ҳимоядан яхшироқдир. Чунки эмлашда нейтралловчи антитаначаларнинг миқдори касаллик ўтказгандан кейин шаклланадиган антитаначалар миқдоридан анча юқори бўлади. Шу билан бирга, вакцина олмаган инсонларда касалликнинг оғир кечиши ва ўлим ҳолати кузатилишидан ташқари, уларни касалликнинг асоратлари қийнайди, бундай инсонларда узоқ муддатли нафас олиш, юрак қон-томир тизими ҳамда бош миянинг шикастланиши давом этиши мумкин", — дейди Анвар Ҳусанов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатлами COVID-19'га  қарши эмланиши ҳақида хабар берган эдик.

877
0