Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда эмлаш мажбурий бўлади

Энди иш берувчилар эмланишдан бош тортганларни ишга қўймаслиги мумкин. Сенаторлар қонун лойиҳасини маъқуллади. Президент уни имзолагач, кучга киради.

990views0replies
0

Сенат

Сенатнинг ўн еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонунни муҳокама қилишди.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Унга кўра, қуйидагилар амалиётда жорий қилинади.
“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда.
Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги назарда тутилмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши натижасида коронавирус инфекциясининг янги тўлқинларининг олдини олиш учун аҳоли ўртасида оммавий вакцинацияни ташкил этишнинг қонуний асослари янада мустаҳкамланади ҳамда юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда профилактик эмлаш ўтказишни жорий этиш юзасидан амалдаги қонунчиликдаги мавжуд зиддиятлар бартараф этилади.
Қонун президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.
990views0replies
0

Комментарии