Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистонда электромобиль импорти қарийб 7 бараварга ошди

Йил бошидан бери мамлакатга $10,5 миллионлик 550 дан ортиқ электромобиль импорт қилинган.

142views0replies
0

Tok bor

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатлардан қиймати 10,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 558 та электромобиль импорт қилинган.
Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 476 тага ёки қарийб 7 бараварга ошган.
2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
— Хитой – 499 та;
— Туркия – 24 та;
— Литва – 13 та;
— Германия – 8 та;
— АҚШ – 6 та;
— Корея – 5 та;
— Испания, Россия ва  Гонконг – 1 та.
142views0replies
0

Комментарии