• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 13 августа 2021

Ўзбекистонда дам олиш кунлари салқин бўлиши кутилмоқда

Айрим ҳудудларда ҳарорат кечаси 13 даражагача тушиши мумкин.

999
0
Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 13 август куни Ғарбий Қозоғистон ҳудудидан салқин об-ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳаво кундуз куни +32…+34 даражагача тушади, фақат айрим жанубий ҳудудларда +36…+38 даража нисбатан иссиқ ҳаво сақланиб қолади.

Дам олиш кунлари республика ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади ва ҳарорат кундузи +28…+31 даражагача тушади, жанубда +33…+36 даражани ташкил қилади. Кечаси +13…+18 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Шунингдек, шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор.

999
0