Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кам булутли об-ҳаво бўлади

18-20 июнь кунлари қандай ҳарорат бўлиши маълум қилинди.

666views0replies
0

Ўзгидромет хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистонда кам булутли об-ҳаво бўлади, фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим тоғли туманларида ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. 
Ҳарорат кундуз кунлари +35...+40 даражани ташкил этади. Таъкидланишича, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даражага юқори. 
Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, шанба куни чангли бўрон билан 23-28 м/с гача кучаяди.
Қайд этилишича, якшанба куни Россиянинг Европа ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Бу ҳаво массалари мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларига қулай ҳарорат олиб келади. Фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, республиканинг текислик ҳудудларида эса ёғингарчилик кутилмайди. 
Ҳарорат меъёрдан 2-4 даража паст бўлади ва кечаси +15...+18 даража, кундузи +29...+32 даража, жанубда +34...+37 даража атрофида бўлади.
666views0replies
0

Комментарии