Поиск
RUUZ

Коронавирус

Ўзбекистонда COVID’га қарши энг кўп қайси вакцина қўлланилмоқда?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси эмланиш бўйича маълумот берди.

773views0replies
0

Халқ сўзи

АОКАда ўтказилан брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов ўзбек-хитой вакцинаси энг оммабоплигини айтди.
Эмланганларнинг 77 фоизи ZF-UZ-VAC2001 вакцинадан фойдаланган, 18 фоизи — Astra-Zeneca (CoviShield), 5 фоизи — “Спутник V” вакцинаси билан эмланган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача республикада жами 3 680 361 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
— 1-босқич эмланганлар 2 158 045 нафарни, 
— 2-босқичда эмланганлар 1 224 271 нафарни,
— 3-босқич эмланганлар 298 045 нафарни ташкил қилмоқда.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар қуйидаги ҳудудларда кузатилган:
— Наманган вилоятида 442 315 доза, 
— Фарғона вилоятида 423 601 доза, 
— Андижон вилоятида 408 816 доза доза.
773views0replies
0

Комментарии