Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистонда АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштириш муҳокама қилинмаяпти — Абдулазиз Комилов

Аввалроқ, Америка матбуоти Пентагон Ўзбекистонга аксилтеррор базаларини жойлаштириш имкониятини муҳокама қилмоқчи экани ҳақида ёзганди.

213views0replies
0

cis.minsk.by

Минск шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида қатнашди.
Вазирнинг журналистларга маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудида АҚШнинг терроризмга қарши курашиш бўйича қуролли кучларини жойлаштириш имконияти муҳокама қилинмаяпти ва бу масала кун тартибида ҳам тургани йўқ.
Олдинроқ, АҚШнинг Politico нашри АҚШ конгрессидаги манбаларига таяниб, Пентагон расмийлари шу ой Ўзбекистонга ташриф буюриб, терроризмга қарши курашиш кучларини жойлаштиришни муҳокама қилмоқчи эканлиги ҳақида хабар берганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг 2018 йил январь ойида қабул қилинган Мудофаа доктринасига кўра, мамлакат ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектларини жойлаштиришга рухсат берилмайди.
213views0replies
0

Комментарии