Поиск
RUUZ

Криминал

Ўзбекистонда 3,2 трлн сўмлик коррупциявий ҳолатлар аниқлангани маълум бўлди

Бош прокурор биринчи ўринбосари охирги тўрт ярим йил ичида содир этилган коррупция жиноятлари бўйича маълумот берди.

1025views0replies
0

ДХХ

Бугун, 9 июль куни АОКАда давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтиришга қаратилган фармон борасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиевнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда охирги тўрт ярим йил ичида 9 минг 546 нафар шахс турли кўринишдаги коррупция жиноятларини содир этган.
Бу жиноятлар оқибатида давлат ва фуқаролар манфаатларига 3 трлн 200 млрд сўмга яқин зиён етказилган.
Қайд этилишича, бунинг қарийб 90 фоизи айбдорлардан ундирилган.
1025views0replies
0

Комментарии