Поиск
RUUZ

Туризм

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилди

Uzbekistan Airways ва Air Astana томонидан Самарқанд – Олмаота ва Туркистон – Тошкент мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.

530views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистон билан Қозоғистон Авиация маъмуриятларининг жорий йил май ойидаги келишувига мувофиқ икки давлат ўртасида янги мунтазам авиақатновлар ташкил этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, Самарқанд – Олмаота ва Туркистон – Тошкент мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.
Самарқанд – Олмаота – Самарқанд йўналишида Uzbekistan Airways ва Air Astana авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан ҳафтасига 2 маротабадан қатнов амалга оширилади.
Туркистон – Тошкент – Туркистон йўналишида Air Astana таркибига кирувчи Fly Arystan авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 2 маротаба қатнов бажарилади.
Икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновлар тиклангандан буён санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя қилган ҳолда Uzbekistan Airways ва Air Astana авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан Тошкент – Олмаота йўналишида ҳафтасига 7 маротабадан, Тошкент – Нур-Султон йўналишида эса ҳафтасига 3 маротабадан мунтазам йўловчи қатновлари бажарилмоқда.
Uzbekistan Airways ва SCAT Airlines авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан Урганч – Ақтау – Урганч (ҳафтасига 2 марта) йўналишида ҳамда SCAT Airlines авиакомпанияси томонидан Ақтау – Нукус – Ақтау (ҳафтасига 1 марта) йўналишида мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда.
530views0replies
0

Комментарии