Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлараро комиссия тузишга келишиб олди

Aбдулазиз Комилов Ўзбекистон ва Aфғонистон келгусида турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия тузишга келишиб олганини айтди.

476views0replies
0

ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Ўзбекистон ва Aфғонистон ўртасида келгусида турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия тузишга келишиб олинганини журналистларга маълум қилди.
"РИА новости" нашрининг хабарига кўра, вазир бундан олдин Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчиcи Абдул Салам Ҳанафий билан учрашганини эслаган.
"Келажакда биз ҳукуматлараро комиссия тузамиз, деган келишувга эришилди. Бундан ташқари, манфаатлар ва тармоқлар бўйича кўчма ишчи гуруҳлар бўлади. Булар иқтисод, савдо, темир йўл, транспорт, ижтимоий масалалар, чегара хавфсизлиги ва бизни қизиқтирадиган бошқа масалалар бўлади.
Бугунги кунда бизнинг ҳамкорлигимизни ривожлантириш йўлида олдинга силжиш учун асосий тўсиқ - вақтинчалик ҳукуматнинг иқтисодий ва молиявий салоҳиятининг мутлақ йўқлиги. Банклар музлатилган, улар операцияларни амалга ошира олмайдилар, пул йўқ ва бу активлар етти миллиард долларгача ҳар хил рақамлар, деб аталади. Aлбатта, Aфғонистон учун бугунги кунда етти миллиард доллар катта пул", - дейди Абдулазиз Комилов.
476views0replies
0

Комментарии