Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

Мазкур индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилган.

194views0replies
0

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади ва умумий рейтингда 85-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилги нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган учта давлатдан бирига айланди.
Мазкур индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилган ва унда 139та мамлакатдаги ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган.
Қайд этилишича, жорий йилдаги нашрда Конго Республикаси, Гаити, Ирландия, Латвия, Литва, Люксембург, Мальта, Парагвай, Словакия Республикаси ва Судан каби янги мамлакатлар қўшилган.
Маълумот учун, ушбу индекс жаҳон миқёсида фақатгина ҳуқуқ устуворлигининг аҳволини баҳолашга ихтисослашган ягона халқаро рейтинг ҳисобланиб, ўз навбатида Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторлари, Transparency International ташкилотнинг Коррупцияни қабул қилиш индексини шакллантиришда энг муҳим ахборот манбаларидан бири саналади.
194views0replies
0

Комментарии