Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон томонга бирорта ўқ отилмаслигига ваъда берилган — Шавкат Мирзиёев “Толибон” ҳақида

Президент Навоийга қилган ташрифида “Толибон” билан мулоқот олиб бораётгани сабабини айтди.

584views0replies
0

t.me/Qoshni_mahalla

Навоий вилоятига сафарида Шавкат Мирзиёев “Толибон” ҳаракати вакиллари билан Ўзбекистон олиб бораётган мулоқотлар ҳақида тўхталди.
“Толибон’ билан кеча ёки бугун эмас, икки йил олдин ҳеч қайси давлат улар билан гаплашмаганда мулоқотни бошлагандик. Телевизорда кўрган бўлсангиз, уларнинг Доҳадаги раҳбари Мулла Абдулғани Бародар жаноби олийлари ҳам ўшанда Ўзбекистон халқига, Ўзбекистон томонига бирорта ўқ отилмаслиги бўйича ваъда берганди. Ваъдасини бажараётгани учун ҳам улар билан мулоқот қилишимиз табиий.
Менга халқимнинг тинчлиги керак, осойишталиги керак. Фақат ва фақат ўзбек халқимнинг, жонажон Ўзбекистоннинг тинчлигига таъсир кўрсатадиган омил бўлса, ким бўлишидан қатъи назар мулоқотга киришишга тайёрман. 
2 йил олдин шундай воқеа барибир бўлишини билгандим”, - таъкидлаган президент.
584views0replies
0

Комментарии