Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон “Толибон” ҳаракати билан яқин алоқада бўлиб турибди — ТИВ баёноти

Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги вазият бўйича баёнот берди. 

669views0replies
0

Sputnik

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги вазият бўйича баёнот берди. 
Баёнотда келтирилишича, Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишини диққат билан кузатиб бормоқда. Ички афғон кучларининг инклюзив ҳукумат шакллантиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини қўллаб-қувватланади. 
Шунингдек, баёнотда вазиятнинг бу йўналишда ривожланиши миллий келишувга эришишга олиб келади ҳамда кучли ва лаёқатли давлатни шакллантириш учун шароит яратилишига ишонч билдирилган.
“Доҳадаги афғонлараро музокаралар доирасида кенг кўламли тинчликка эришилишига умид билдирамиз.
Умид қиламизки, мамлакатда ҳокимият транзити халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини инобатга олган ҳолда умумий консенсус асосида тинч йўл билан амалга оширилади”, - дея келрилиган баёнотда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон томони Афғонистон билан анъанавий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлашга ва қўшни давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига содиқлигини қатъий билдиради.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг Кобул ва Мозори Шарифдаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда ишламоқда. Ўзбекистон томони чегара ҳимоясини таъминлаш ва чегара ҳудудида тинчликни сақлаш масалалари бўйича “Толибон” ҳаракати вакиллари билан яқин алоқада бўлиб турибди.
“Шуни қатъий маълум қиламизки, Ўзбекистон давлат чегарасини бузишга бўлган ҳар қандай уринишлар миллий қонунчиликка мувофиқ кескин равишда бартараф этилади”, - ёзилади баёнотда.
669views0replies
0

Комментарии