Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон илк марта 15 млн евролик заъфаронни Европага экспорт қилди

Маҳсулотнинг биринчи партиялари италиялик шериклар билан экспорт шартномаси доирасида Европага жўнатилди.

673views0replies
0

na-dache.pro

Жорий йилнинг 29 июль куни ўзбек экспортчилари BMB Za'faron бренди остидаги заъфарон товарининг дастлабки туркумини Европага жўнатди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Маҳсулотлар жорий йил июнь ойида BMB Trade Group томонидан италиялик ҳамкорлар билан умумий қиймати 15 млн еврони ташкил этадиган экспорт шартномаси доирасида жўнатилди.
“Келажакда нафақат кўҳна қитъа, балки Америка ҳамда Осиё давлатларига ҳам Ўзбекистонда етиштирилган олий навли ва юқори сифатга эга заъфарон маҳсулотини етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда”, - дейилади хабарда.
673views0replies
0

Комментарии