Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон аҳолиси сони қарийб 35 миллионга етди

Давлат статистика қўмитаси республика аҳолиси қанчага ошганини маълум қилди.

672views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони йил бошидан бери 301,3 минг кишига ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилди.
2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 34,9 млн кишини ташкил этмоқда. 
Шу йил энг кўп аҳоли сонининг ўсиши Самарқанд (3982,4 минг), Фарғона (3852,6 минг), Қашқадарё (3365,7 минг ) ва Андижон (3215,4 минг) вилоятларида қайд этилган.
Маълум қилинишича, доимий аҳолининг ўсиш суръати 101,9 фоизга тенг. Шунингдек, аҳоли йил бошидан ҳар ойда ўртача 50,2 минг кишига кўпайган бўлса шу йилнинг ҳар бир кунида ўртача 1,7 минг кишига ошган.
Сўнгги ярим йилда мамлакатда 390,7 минг чақалоқ туғилган. Аммо, 79,7 киши вафот этган.
672views0replies
0

Комментарии