Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон Aфғонистонга инсонпарварлик ёрдамини топширди

Кислород баллонларидан иборат гуманитар ёрдам COVID-19’нинг 3-тўлқинига дуч келган Aфғонистон ҳукуматининг мурожаатига кўра амалга оширилган.

807views0replies
0

ТИВ

Кеча, 11 июнь куни Aфғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида 1000 дона кислород баллонларидан иборат гуманитар юкни топшириш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати.  
Қайд этилишича, ушбу инсонпарварлик ёрдами пандемиянинг учинчи тўлқини билан дуч келган Aфғонистон ҳукуматининг мурожаатига биноан амалга оширилди.
Ташкил этилган маросимда сўзга чиққан Aфғонистон вакиллари Ўзбекистон президентига кўрсатаётган доимий эътибор ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди. Aйниқса, Шавкат Мирзиёев Aфғонистон ҳукуматининг фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақидаги илтимосига жавоб берган биринчи раҳбар бўлганини алоҳида қайд этди.
Балх вилояти губернатори Фарҳод Aзимий Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган ёрдам Aфғонистон халқига чинакам биродарлик муносабатининг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ўз нутқида озиқ-овқат ва дори-дармонлар Aфғонистонга пандемияга қарамай узлуксиз равишда Ўзбекистон-Aфғонистон чегараси орқали етказиб берилаётганлигини айтди. Ўзбекистон қўшни давлатга ҳар томонлама кўмак беришда давом этишга тайёр.
807views0replies
0

Комментарии