Поиск
RUUZ

Происшествия

Зарафшон миллий табиат боғи ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин 1,5 гектар майдонни қамраб олган. Ёнғинни ўчириш учун 6 соатдан кўпроқ вақт кетди.

663views0replies
0

видеодан кадр

Самарқанд вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 3 июль куни соат 21:10 да Жомбой тумани "Олмазор" МФЙ Қарабчи қишлоғида жойлашган Зарафшон миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди.
Ёнғин жойига қутқарувчилар етиб борганда, милий боғнинг 1,5 гектар майдонида тўқайзорлар (малина, бутазор, шох-шабба) ёнаётган бўлган.  
Тезкор харакатлар натижасида ёнғин ўраб олиниб, соат 04:03 да ўчирилган. 
Ёнғинда жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.
663views0replies
0

Комментарии