Поиск
RUUZ

Общество

Юнусобод туманида газ ва сув вақтинчалик тўхтатилади

Бугун ва эртага қатор манзилларда газ ва сув таъминоти тўхтатилиши белгиланган.

769views0replies
0

UzNews.uz

Юнусобод тумани Қорақамиш кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилади, дея хабар берди туман ҳокимлиги. 
Шу сабабли бугун, 20 май куни соат 10:00 - 18:00 орасида қуйидаги манзилларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Газ бўлмайди:
—  6-мавзе: 45 та кўп қаватли уй, 2250 та хонадон;
—  7-мавзе: 30 та кўп қаватли уй,  1500 та хонадон;
—  Исломобод маҳалласидаги 100 та хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар:
—  Исломобод маҳалласи,  7-мавзе, 10-мавзе, Қорақамиш кўчасидаги барча улгуржи истеъмолчилар.
Газ босими пасайиши мумкин:
Мавзелар: 1, 2, 3, 4, 8, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-мавзелар.
Шунингдек, 20 май соат 09:00 дан 21 май соат 12:00 гача қуйидаги манзилларда сув таъминоти тўхтатилади.
— Кулол, Хайриобод, Хонтут маҳаллалари, 11, 12-мавзелар, Меҳриддин Умаров, Болтабой Эргашев кўчалари.
769views0replies
0

Комментарии