Поиск
RUUZ

Общество

Яқин қариндошлар ўртасида энг кўп никоҳ қайд этилган ҳудудлар маълум бўлди

Июль-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан ўзаро қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари рўйхатга олинган. Қонунчиликка кўра бундай никоҳ тақиқланади.

1009views0replies
0

ДХА / Иллюстрация

Давлат хизматлари агентлиги маълумотларига кўра, рўйхатга олинган 675 нафар келин-куёвдан 285 нафари бир-бирига нисбатан холавачча, 172 нафари тоғавачча, 114 нафари амакивачча ва 104 нафари аммавачча ҳисобланади.
Энг кўп қариндошлар ўртасида никоҳ Сурхондарё (268 та), Қашқадарё (179 та) ва Сирдарё (40 та) вилоятларида кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, Оила кодексининг 16-моддасига асосан насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади.
1009views0replies
0

Комментарии