• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 сентября 2021

Япония мутахассислари Тошкентда йўл белгилари учун махсус бўёқ ишлаб чиқаради

Бу бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигида тегишли масалалар кўриб чиқилди.

408
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2021 йилнинг 15 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосари Шароф Раҳмонов Япониянинг MITSUI & CO., LTD компаниясининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари ва вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Тошкентда йўлларнинг қатнов қисмига белгилар тушириш учун ускуналар ва бўёқлар ишлаб чиқариш бўйича корхонани ишга тушириш масаласи кўриб чиқилди. 

MITSUI & CO., LTD вакиллари берган маълумотларга кўра, ҳозирги кунда синов жараёни бўлиб ўтмоқда. Бўёқлар таркибига ишлов бериш, Ўзбекистондаги об-ҳаво шароитларини, асфальт ва автомобиль шиналарининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда бўяш технологиясини синаш ишлари давом этмоқда.

408
0