Поиск
RUUZ

Общество

Янгийўлда ҳайдовчи йўлда ётган пиёдани босиб кетди

20 ёшли Nexia ҳайдовчиси қўрққанидан қочиб кетганини айтди.

1376views0replies
0

Видеодан кадр

7 июнь куни соат 22:20 ларда Янгийўл шаҳридан ўтган халқаро автомобиль йўлида 20 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia билан йўлга ётиб олган 36 ёшли пиёдани уриб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Пиёда ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчи эса қочиб кетган. Ҳудудга яқин ташкилотларнинг кузатув камераси орқали текширилиб, ҳайдовчи ушланган.
“Светофорга яқинлашаётгандим. Яшил чироқ ёниб турганди. Оқ "Спарк" бор эди. Йўлимда нима борлигини кўрмадим. Ниманидир устидан ўтиб кетдим. Машинани ўнг тарафга олганимда, биттаси бақирди. Қўрқиб кетдим ва қочиб кетдим. Уйга бордим, қўрққанимдан уйдагиларга айтмадим. Кейин воқеа жойига бордим, ўлган экан”, - дейди ҳайдовчи.
1376views0replies
0

Комментарии