Поиск
RUUZ

Общество

Ходимлари тўлиқ эмланган овқатланиш жойларига қўйилган чеклов олиб ташланади

Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Ботир Қурбонов маълумот берди.

625views0replies
0

АОКА

Бугун, 23 июль куни AOKАда Ўзбекистонда СOVID-19’га қарши курашиш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар борасида брифинг бўлиб ўтди.
Унда коронавирусга қарши курашиш штаб аъзоси Ботир Қурбоновнинг таъкидича, ўз ходимларининг эмланишини етарлича таъминлаган ошхона, кафе, ресторанларга чекланган муддатдан ташқари ишлашларига рухсат берилиши мумкин. 
Агар жамоаси тўлиқ эмланган бўлса, иш вақтини соат 20:00 дан кейин ҳам бироз муддатга узайтириш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси бу жараён қандай бўлиши ҳақида аниқ тартибни ва муддатини ҳали эълон қилгани йўқ.
Аввалроқ, депутатлар овқатланиш масканлари бўйича чекловларни енгиллаштиришни сўрашганди.
625views0replies
0

Комментарии