Поиск
RUUZ

Происшествия

“Халқ сўзи" журналистининг ўлими бўйича қўшимча маълумот берилди

ЙТҲда у билан бирга бошқа фуқаролар ҳам ҳалок бўлган.

723views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 23:35 ларда Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 493-километрида 25 ёшли ҳайдовчи А.М. бошқарувидаги Tacuma ҳамда 51 ёшли ҳайдовчи Б.М. бошқарувида бўлган Isuzu юк машинаси иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада, Tacuma ҳайдовчиси А.М. ҳодиса жойида, ушбу автомобиль йўловчилари С.М. шифохонага олиб кетилаётганда, Р.Ж. ва А.Қ.лар шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
723views0replies
0

Комментарии