Поиск
RUUZ

Политика

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали суҳбатлашди.

341views0replies
0

kremlin.ru

Телефон орқали мулоқот чоғида Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади, дея хабар бермоқда kremlin.ru нашри.
Улар Россия-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бутун мажмуасини ҳар томонлама ривожлантиришга ўзаро мойиллигини тасдиқладилар. Россия президенти Шавкат Мирзиёевга табрик телеграммасини ҳам йўллади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, сайловнинг дастлабки натижалари МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев томонидан эълон қилиниши ҳақида хабар бергандик.
341views0replies
0

Комментарии