Поиск
RUUZ

Общество

Вазирлик мактабларда “Сўнгги қўнғироқ”ни ўтказиш бўйича қарорини эълон қилди

Халқ таълими вазирлигига кўра, бу йил мактабларни 438 мингга яқин ўқувчи битиради.

1007views0replies
0

Юрий Корсунцев / Иллюстрация

Халқ таълими вазирлиги жорий йилда умумтаълим мактабларини битираётган 438 мингга яқин битирувчилар учун мазкур тадбирни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берди.
Шу билан бирга, вазирлик мактабларда “Сўнгги қўнғироқ”ни кўтаринки кайфиятда ва ортиқча харажатларсиз ўтказишни сўрамоқда.
“Ота-оналар ва мактаб маъмуриятларидан ушбу тадбирни фарзандларимиз учун фақат ижобий кечинмалар билан эсланадиган қилиб, кўтаринки кайфиятда ўтказишни илтимос қиламиз. Шунингдек, жойларда турли эътирозларни олдини олиш мақсадида тадбирларни ортиқча харажатларсиз, хусусан ўқувчилар орасида оилавий шароитидаги фарқни салбий кўрсатишга сабаб бўлиши мумкин бўлган турли хил алоҳида кийим-кечак, безак, совғалар ва шу кабиларга катта маблағ сарфламасдан бир-бирини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўтказишларини сўраймиз”, – дейилади вазирлик маълумотида.
1007views0replies
0

Комментарии