Поиск
RUUZ

Коронавирус

Вакцина олган аёллар 3 йилгача фарзанд кўра олмайдими?

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова аҳоли орасида тарқалган гап-сўзларга жавоб берди.

1050views0replies
0

t.me/toshetk

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулованинг айтишича, вакцина қабул қилиш инсоннинг фарзанд кўриш қобилиятига умуман таъсир ўтказмайди
“Бу гаплар умуман ноўрин. Бугунги кунда коронавирусга қарши эмлангандан кейин ҳомиладор бўлган аёллар бор ва уларнинг аҳволи мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Ҳеч қанақа ножўя таъсирлари йўқ. Вакцинанинг бепуштликка олиб келувчи ҳеч қандай механизми йўқ. Бу дунёдаги биринчи вакцина эмас. Бепуштликка олиб келадиган вакцина дунёда йўқ”, - дейди Шаҳло Турдиқулова.
1050views0replies
0

Комментарии