Поиск
RUUZ

Общество

UzAuto Motors Сhevrolet Onix сотуви қачондан бошланишини маълум қилди

Компания мижозларнинг янги автомобиль сотуви бўйича кўплаб мурожаатларига жавоб берди.

1313views0replies
0

kapital.uz

UzAuto Motors компанияси мижозлардан Сhevrolet Onix автомобили сотуви қачондан бошланиши бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганини маълум қилиб, бунга жавоб берди.
Маълум қилинишича, Сhevrolet Onix сотуви 2022 йилнинг охири, 2023 йилнинг бошида йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Бунинг учун жорий йил августида Сhevrolet Onix ва Chevrolet Tracker 2 автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун Асакадаги заводда зарурий ишлар олиб борилган.
Сhevrolet Onix’нинг биринчи партияси ишлаб чиқарилгандан сўнг, 6 ойлик синов муддатидан ўтиши керак. Автомобиллар турли хил иқлим шароитида, ҳар хил йўлларда синовдан ўтказилади. Onix’ни серияли ишлаб чиқариш фақат тўлиқ тестдан ўтгандан кейингина бошланади.
1313views0replies
0

Комментарии