Поиск
RUUZ

Общество

Умра зиёратини амалга оширишга 10 августдан рухсат берилади

Хорижликлар Умра зиёратини амалга ошириши учун қиролликда тасдиқланган вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши керак.

544views0replies
0

nampravda.uz

10 августдан бошлаб хорижлик зиёратчилар Умра зиёратини амалга ошириш учун Саудия Арабистонига ташриф буюришга рухсат берилади.
Маълум қилинишича, зиёратчилар коронавирусга қарши барча зарур чораларни кўрган ҳолда қабул қилинади. Зиёратга ташриф буюришни истаган мусулмонлар қиролликда тасдиқланган Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca вакциналаридан бири билан тўлиқ эмланган бўлиши лозим.
Шунингдек, вакцина олмаган зиёратчилар келгандан сўнг карантиндан ўтиб, кейин коронавирус учун қайта ПЦР-тестини топширишлари лозим.
Қайд этилишича, зиёратчиларнинг хавфсизлиги ва талабини таъминлаш учун кириш ва чиқишни тартибга солиш, махсус эҳтиёжлари бўлган одамлар учун ўтиш йўлларини ажратиш ҳамда Замзам сув идишларини намоз ўқиладиган жойларга, ҳовлиларга ва тавоф жойларига тарқатиш тартиблари ўрнатилган.
544views0replies
0

Комментарии