Поиск
RUUZ

Спорт

Улуғбек Рашитов Олимпиада чемпиони — видео

Ўзбекистон делегацияси Токио Олимпиадасида илк медални қўлга киритди.

680views0replies
0

Getty Images

Таэквондо бўйича -68 кг вазн тоифасида Улуғбек Рашитов финалда амалдаги жаҳон чемпиони британиялик Брадли Синденни мағлубиятга учратди.
Ўта кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган беллашувда Улуғбек рақибидан 34:29 ҳисобида устун келди ва олтин медалга сазовор бўлди. 
Эслатиб ўтамиз, дастлабки саралаш босқичида Улуғбек Рашитовга малилик Сейду Мофана рақиблик қилди. Муросасиз кечган жангда Улуғбек 38:17 ҳисобида ғалаба қозонди.
Рашитов чорак финал йўлланмаси учун 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори жанубий кореялик Ли Де Хунга қарши даянга чиқди. Дастлабки раундда имкониятни бой берган Рашитов 2 ва 3-раундларда устунлик қилди. Aсосий вақт 19:19 ҳисобида якунланди. Баҳс тақидирини ҳал қилган “Олтин зарба”да Улуғбек Рашитов 2 очко қўлга киритиб, чорак финалга йўл олди.
Чорак финалда эронлик Мирҳошим Ҳоссайнини  34:22 ҳисобида таслим этди. Ярим финалда эса Босния ва Герцеговиналик Недзад Хушич 28:5 ҳисобида мағлуб этилди.
680views0replies
0

Комментарии