Поиск
RUUZ

Общество

Уй-жой сотиб олишдаги бошланғич тўлов миқдори ўзгартирилди

Бошланғич тўлов шаҳарларда 5 фоизга камайтирилиб, уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш муддати узайтирилди.

1382views0replies
0

UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, уй-жой олиш ёки якка тартибдаги уй-жойлар учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби бўйича 2020 йилдаги субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари доирасида субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабргача узайтирилди. Илгари бу муддат 1 июлгача эди.
Ушбу тартиб доирасида уй-жойларни сотиб олиш учун бошланғич бадал квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдор этиб белгиланди. Илгари шаҳарларда камида 20, қишлоқларда камида 10 фоиз эди.
Мазкур тартибга кўра, даромади юқори бўлмаган оила сифатида қишлоқларда даромади меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан 6,9 бараваригача, шаҳарларда эса 3 бараваридан 8 бараваригача этиб белгиланди. Илгари тегишлича 3,8 дан 5,8 бараваригача ҳамда 4 дан 6,5 бараваригача эди.
1382views0replies
0

Комментарии