Поиск
RUUZ

Криминал

Туркиядан Ўзбекистонга қарийб 79 млн сўмлик дориларни олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди

Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам 180 млн сўмлик дориларни ноқонуний сотаётганлар аниқланди.

380views0replies
0

t.me/doridarmon_ak

Маълум қилинишича, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг ходимлари томонидан аввалдан олинган маълумотларга асосан, Истамбул-Тошкент йўналиши бўйича учиб келиб, “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган К.С. нинг юклари божхона кўригидан ўтказилди
Натижада, унинг юклари ичида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий нархи тахминан 78 млн 650 минг сўмга тенг 513 дона турли хил дори воситалари борлиги аниқланди.
Худди шундай, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилганда, Ю.Ш. бошқарувидаги Damas’да олиб келинган, Ўзбекистон фуқароси С.И.га тегишли бўлган умумий қиймати 180 млн сўмлик, 6 минг қути Cefoperazone номли дори воситаларини харидорга сотилаётган вақтида ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
380views0replies
0

Комментарии