Поиск
RUUZ

Общество

Туман ҳокимлиги ходимлари учун қарийб 1 млрд сўмлик ошхона қуриш ташаббуси рад этилди

Чилонзор тумани ҳокимлигида ишчи комиссия қарийб 1 млрд сўмлик ошхона ва 4-сектор биносининг 500 млн сўмлик таъмирлаш ишлари бўйича қарор қабул қилди.

358views0replies
0

Чилонзор тумани ҳокимлиги

Бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида ғолиб деб топилган тадбирларни ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва хулоса бериш тўғрисида ишчи комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 
Ушбу йиғилишнинг 2-сонли баённомасига кўра, ишчи комиссия томонидан жамоатчилик фикри асосида овоз тўплаган 8 та тадбирдан 2 таси, яъни  туман ҳокимлигига ошхона қуриш таклифи ва 4-сектор штабини таъмирлаш бўйича киритилган таклифлар белгиланган мезонларга мос келмаганлиги сабабли ғолиб чиққан тадбирлар рўйхатидан чиқарилган. 
Кейинги ўринларни эгаллаган ижтимоий соҳа юзасидан билдирилган таклифлар ғолиб деб топилган тадбирлар рўйхатига киритилиши масаласи Чилонзор тумани Халқ депутатлари кенгашига муҳокама учун тақдим этилган.
358views0replies
0

Комментарии