Поиск
RUUZ

Криминал

Тожикистондан Ўзбекистонга қарийб 2 кг гиёҳванд моддасини олиб кирган шахс ушланди

ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан Ўзбекистонга гиёҳванд моддаларини олиб ўтган шахсларни фош қилди.

837views0replies
0

ДХХ

ДХХ Матбуот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Ургут шаҳрида яшовчи, 1970 йилда туғилган шахс бошқа маҳаллий фуқародан 787 гр героинни $12 мингга сотиб олиб, улар автомашинада туман маркази томон ҳаракатланаётган вақтда ушланди.
Шунингдек, Тожикистоннинг Сўғд вилоятида яшовчи, 1978 йилда туғилган шахс 1,914 кг “гашиш” моддасини контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб ўтиб, фарғоналик танишининг автомашинасида кетаётганида вилоятнинг Учкўприк туманида қўлга олинди.
Қайд этилишича, тожикистонлик фуқаро муқаддам қотилликда айбланиб, судланган бўлса, унинг фарғоналик шериги эса гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган.
Худди шундай, Тожикистоннинг Сўғд вилояти Спитамен туманида яшовчи 47 ёшли фуқаро номаълум шахслар томонидан Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудига ўтказилган ва хуфиёна жойга беркитиб қўйилган 963 гр “гашиш” моддасини олиб, наманганлик шеригининг автомашинасида кетаётганда тўхтатилиб, қўлга олинди.
Шунингдек, Наманган – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Spark Поп туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган тошкентлик 29 ёшли муқаддам судланган фуқарога тегишли ўйинчоқ ичига яширилган 205 гр “гашиш” моддаси процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, у Қирғизистондан контрабанда йўли билан ўтказилган ушбу наркотик моддани наманганлик фуқародан олганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖК.нинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
837views0replies
0

Комментарии