Поиск
RUUZ

Туризм

Тошкентдан Москвага учган самолёт техник носозлик сабаб ортга қайтишга мажбур бўлди

Самолёт ҳозирда Тошкентдаги аэропортнинг фавқулодда ҳолат учун ажратилган йўлагида.

668views0replies
0

Тошкентдан Москвага учган самолёт 2 соат учиб, техник носозлик сабаб яна ортга қайтди.
25 август куни эрталаб Aeroflot‘нинг SU-7103 рейси Тошкент халқаро аэропортидан жадвалга мувофиқ 05:10 да Москвага жўнаб кетган. Дастлабки сабабларга кўра, самолёт вентиляция тизимининг ишламай қолиши аэродромга қайтишга сабаб бўлган. Шундан сўнг, экипаж Тошкентга қайтишга қарор қилган ва соат 07:00 да нормал режимда Тошкент халқаро аэропортига қўнган.
Белгиланишича, самолёт ҳозирда аэропортнинг фавқулодда ҳолат учун ажратилган йўлагида. Ҳолат натижасида, ҳеч ким жабрланмаган.
668views0replies
0

Комментарии