• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 августа 2021

Тошкентда тест синовлари ўтказиладиган жойлар маълум бўлди

Пойтахтда абитуриентлар 4 та объектда имтиҳон топширишади. Барча худудларда ўтказиладиган тест синовлари манзиллари ҳам эълон қилинди.

1041
0
МИСиС Олмалиқ филиали

2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар геолокациялари тақдим этилди. 

Тошкент шаҳрида тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар қуйидагилар:

—  “Пахтакор” марказий стадиони (1-3 сектор);

—  “Ғалаба” боғи ҳудудидаги ёпиқ саҳна майдони (4 сектор)

—  Тошкент ботаника боғи (5-8 сектор);

— “Бунёдкор” футбол клублари стадионлари (9-11 сектор).

Барча ҳудудлар бўйича тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, 2021/22 ўқув йили учун давлат ОТМларига кириш тест синовлари 5 августдан, икки сменада (1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланади.

1041
0