Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда ресторан ва унга туташ уй ёниб кетди — видео

ФВВ ёнғин тафсилотларини маълум қилди.

783views0replies
0

UzNews.uz

ФВВ Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 25 июнь куни соат 14:20 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани С. Машҳадий кўчасидаги “PEGGY'S BAR & GRILL” МЧЖ биноси ва унга туташ бўлган уйда ёнғин содир бўлди.
Қайд этилишича, воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин батамом ўчирилди.
Ёнғиндан “PEGGY'S BAR & GRILL” МЧЖ биносининг 120 кв.м майдонида ички ва том қисми ҳамда унга туташ бўлган уйнинг 30 кв.м майдонида том қисми ёниб зарарланган.
Қутқарувчиларнинг ҳаракатлари натижасида 90 кв.м майдон сақлаб қолинган. 
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
783views0replies
0

Комментарии