• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 3 июня 2021

Тошкентда қурилишлар чанг ва қум бўронига сабаб бўлаётгани айтилди

Ўзгидромет пойтахт қурғоқчил ҳудудга кирмасада, сўнгги йилларда олиб борилаётган қурилишлар чанг ва қум бўронини келтириб чиқараётганини маълум қилди.

781
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, май ойида Ўзбекистон ҳудудида бир нечта чангли бўрон ҳодисалари кузатилди. Тошкентда ҳам 29 май куни шиддатли кучли шамол ҳисобига чангли бўрон кузатилди. 

Тошкент қурғоқчил ҳудуд бўлмасада сўнгги йилларда жадал суръатлар билан олиб борилаётган қурилишлар жуда катта миқдордаги қум ва чангнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда, улар ҳатто кучсиз шамол эсганда ҳам ҳавога кўтарилади.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда бундай жараёнлар кўпинча баҳорда ва ёзнинг бошида ривожланиб, қурғоқчил ҳудудларда – чўл ва ярим чўл ҳудудларда кузатилади.

781
0