Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калит билан ургани айтилди — видео

Бунга жавобан она ўқитувчининг кўзини кўкартирган. Тошкент шаҳар ХТББ ҳодисага изоҳ бериб, ҳолат тегишли комиссия томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

722views1replies
0

Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда Олмазор туманидаги 134-мактабнинг Инглиз тили фани ўқитувчиси Гулчеҳра Агзамованинг дарс вақтида ўқувчини калит билан бошига урганлиги айтилган видео тарқалганди.
Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.
Аниқланишича, 15 сентябрь куни 2-смена дарс вақти бошланиш арафасида мактабнинг 2-қават йўлагида Гулчеҳра Агзамова ўзаро муштлашаётган 2 нафар  ўқувчиларни ажратиб, тартибга чақиради ва уларни 5-“а” синфнинг дарс хонасига олиб  киради.
Сўнг ўқитувчи хонадан чиқиб кетган. Орадан бироз вақт ўтиб, яна жанжал овози эшитилгач, ўқитувчи синфга қайтиб киради. Ўқитувчи ўзи ажратган ўқувчилар яна муштлашаётганини кўрган ва уларни ажратиш мақсадида баланд овозда танбеҳ беради.
Қайд этилишича, ўқитувчининг қўлида ҳеч нарса бўлмаган ва болага ҳеч қандай тан жароҳати етказмаган. Ўқувчи бу воқеа орасида ўқитувчига нисбатан ҳақоратли сўзлар билан сўкинган ва ўқитувчи ўқувчини тинчлантириш учун партага қўли билан уриб, тартибга чақирган.
20 сентябрь куни З. Исроиловнинг онаси мактабга келиб, ўқитувчига қўл кўтарган. Оқибатда инглиз тили ўқитувчисининг чап кўз юқори қисми кўкариб чиққан. 
Айни пайтда ҳодиса тафсилотлари туман Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси томонидан ўрганилмоқда.
722views1replies
0

Комментарии