Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда пул эвазига абитуриентларни ўқишга киритишни ваъда қилган шахслар ушланди

Ангрен шаҳри ҳамда Миробод тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар жиноят устида қўлга олинган. 

832views0replies
0

Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳамда Ангрен шаҳар бўлимлари ҳамда ДХХ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида фирибгарлик жиноятини содир этган икки нафар шахс қўлга олинди. Улар фуқароларнинг ишончига кириб, уларни маълум миқдордаги маблағ эвазига ўқишга киритишни ваъда қилишган.
Маълум қилинишича, Ангренда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р. А. фуқаро О.нинг ишончига кириб, уни 3 500 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига киритиб қўйишга ваъда бериб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам фуқаро П.А., фуқаро С.ни танишлари орқали Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
832views0replies
0

Комментарии